2019 йил 22 март куни Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида яшовчи Д.Т. бошқарувидаги Nexia русумли автомашинаcини «Янгибозор—Истиқлол» йўлида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни уддалай олмай, йўл четидаги зовурга ағдарилиб кетди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ҳодиса оқибатида машина йўловчиси С.А. жароҳат олиб, воқеа жойида ҳалок бўлди. Ҳайдовчи ва яна 2 нафар йўловчи жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди.
Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)