Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида ўтказилган Наврўз байрами тантанасида Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Рўзимурод Чориев бошчилигидаги делегация иштирок этди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Мозори Шарифдаги Ҳазрат Али мақбараси атрофида ўтказилган тадбирда Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани қатнашиб, барчани айём билан муборакбод этди. Шундан сўнг миллий маросимларга кенг ўрин берилди.
Байрам давомида замбараклардан тўплар отилиб, вертолётлар орқали табрик хатлари тарқатилди. Самолётлар ёрдамида амалга оширилган мушакбозлик эса айём қатнашчиларида катта таассурот қолдирди.
Вилоят делегацияси ташриф давомида Ўзбекистоннинг Афғонистондаги консуллик идораси, шунингдек, Балх вилояти ҳокимлиги қароргоҳида ҳам бўлди.
Изоҳ (0)