Тошкентда 22 ёшли Рашида (исми ўзгартирилган) исмли қиз ички ишлар органларига ёрдам сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Қизнинг айтишича, 21-яшар Муҳриддин А. ва унинг тенгдоши, муқаддам судланган Анвар Х. унинг шахсий фотоларини қўлга киритиб, 400 минг сўм талаб қилган.
Акс ҳолда қизнинг суратларини интернет тармоғида тарқатиб юбориб, шарманда қилиш билан таҳдид этган.
Йигитлар пулни олаётган вақтда ушланди. Уларга қарши Жиноят кодексининг 165-моддаси («Тамагирлик») билан жиноий иш қўзғатилган.
Изоҳ (0)