Вилоят туризмни ривожлантириш департаменти ташаббуси ва таклифи билан жорий йил 19—23 март кунлари Россиянинг «Первий» телеканали «Непутевие заметки» дастури ижодкорлари Хоразмда сафарда бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
5 кунлик тасвирга олиш жараёнлари давомида улар Хива шаҳрида жойлашган диққатга сазовор жойлар, хусусан «Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхонаси, Нуриллабой саройи, Хива туманидаги «Қора кўл» экотуризм объекти, Боғот ва Урганч туманларидаги айрим туристик мажмуаларни тасвирга олди.
Кулолчилик, наққошлик, тўқувчилик ва гиламдўзлик каби кўплаб йўналишларда ишлаётган маҳаллий ҳунармандлар иши билан яқиндан танишди.
Россиялик журналистлар Хоразмниниг ўзига хос услублари ҳақида атрофлича маълумотга эга бўлди. Жумладан, ипак гиламини тўқиш жараёнлари меҳмонлар диққатини ўзига тортди.
Журналистлар айнан Наврўз шодиёналари пайтига таклиф қилингани ҳам катта аҳамиятга эга бўлди. Байрам сайлларидаги миллий халқ ўйинлари, мазали таомлар, халқ оғзаки ижодининг кўринишлари уларда яхши таассурот ўйғотди.
Изоҳ (0)