• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Путин Назарбоевдан ўрнак оладими? АҚШга нима хавф солмоқда? Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» жаҳон матбуотида охирги кунларда кўтарилган асосий мавзуларга тўхталиб ўтади.

    Путин Россияга иммигрантлар оқимини кўпайтирмоқчи

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Швейцариянинг Le Temps нашри ўтаётган ҳафтада Россиядаги демографик вазиятнинг ёмонлашуви Кремлнинг мамлакатга миллионлаб рус тилли одамларни жалб қилишга мажбур қилаётгани ҳақида ёзди. «Коммерсантъ» газетаси ҳам ўтган ҳафта расмий Кремль Россияга 5 миллиондан 10 миллионгача иммигрантни жалб қилиши борасида хабар тарқатган эди. Дастурга мувофиқ, Путин ҳукумати миграция сиёсатини устувор сиёсат деб билиб, ҳаракатлар режасини имзолаган ва бу дастурни амалга ошириш учун идоралараро комиссия тузишга буйруқ берган. Бир нарсани назардан қочирмаслик керак: гап фақат собиқ шўро республикаларидан келаётган рус тилини яхши билмайдиган иммигрантларни қабул қилиш ҳақида кетмоқда.

    Режанинг мақсадга мувофиқлиги борасида шубҳа йўқ, сабаби Россияда демографик вазият оғир. 2018 йилда Россия аҳолиси биринчи марта 146,8 миллион нафарга тушиб қолди. Ишга яроқлилар ва нафақадагилар ўртасидаги мутаносиблик салбий тус олган. Ҳукумат олиб броган туғишни рағбатлантириш сиёсати барбод бўлди. Мамлакатнинг иқтисодий ҳаёти эса фақатгина иммигрантларга боглиқ бўлиб қолмоқда. Миллионлаб янги ватандошларга эга бўлиш учун Россияда юқори ҳаёт даражаси таъминланишива инфратизим яратиш учун жиддий қадамлар ташланиши талаб этилади.

    «Аммо, деб ёзади Le Temps, Россия иқтисодиёти 2013 йилдан бери қисқариб бормоқда ва иммигрантлар сони ҳам ҳар қачонгидан кам».

    Устига-устак Россиядаги миллатчилик ва ксенофобиянинг кучайиб бораётгани ҳам иммигрантлар сонининг камайишига туртки бўлмоқда. Россияга ишга кетаётган собиқ шўро республикалари аҳолиси асосан мусулмонлардан иборат.

    Мазкур дастурнинг иш бериши ҳам анча мураккаб, чунки Путин ҳокимият тепасига келгач, рус ватандошларини мамлакатга қайтариш борасида анча дастурлар қабул қилди, аммо уларнинг барчаси муваффақиятсизликка учради.

    АҚШ учун асосий хавфлар нималардан иборат?

    The New York Times нашри АҚШ ички хавфсизлик вазири Кирстен Нильсеннинг мамлакат учун асосий хатар нимадан иборат эканлиги борасидаги баёнотини чоп этди. Вазир асосий хавф киберхатарлардан иборат эканлиги ва бу ҳеч ҳам президент Дональд Трамп эълон қилган фавқулодда вазият билан боғлиқ эмаслигини таъкидлаган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    «Кибермакон бир вақтнинг ўзида ҳам хавф ўчоғи, ҳам қурол, ҳам нишон бўлиб қолмоқда», — деган Кирстен Нильсен.

    Ички хавфсизлик вазирлиги иммиграция агентлари ва божхона ходимлари устидан назоратни амалга оширади, улар эса Трамп учун ноқонуний иммиграсияга қарши курашнинг олдинги қаторида туради. Аммо ички хавфсизлик вазири киберҳужумлар хавфли эканлигига урғу берди.

    Нилсен ўз баёнотида расмий Кремль ва Путинни танқид қилар экан, айнан улар америкача демократия тамойилларига путур етказаётганини таъкидлайди. Вазирнинг фикрига кўра, ўртача ҳисобда америкалик фуқаро ёки АҚШ компанияси Россия, Хитой, Эрон ва Шимолий Корея тарафидан уюштирилаётган киберҳужумларга дош бера олмайди. Вазир қора ниятлиларнинг учоқларни ўғирлашидан кўра интернет тармоқларини бузиб кираётганлардан кўпроқ хавфсирашини билдирган.

    The New York Times нашрининг ёзишича, Нильсен ўзи бош бўлган вазирлик 2020 йилда бўлиб ўтадиган президентлик хавфсизлигини таъминлашига ишонади. Шу билан бирга, вазирлик ходимлари АҚШ рақамли тармоқларини бузишга уринганларни таъқиб қилишда давом этади.

    «Мени қора ниятли кучларнинг нима қилганликлари эмас, аксинча, нима қилишлари мумкинлиги кўпроқ хавотирга солади», — деган Кирстен Нильсен хоним.

    Путин Назарбоевдан ўрнак оладими?

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Le Figaro нашрининг ёзишича, эски совет кадри Назарбоев президентлик сайловидан бир йил олдин воз кечиб, Марказий Осиё сарҳадларидан четроққа, Кремлгача ўзига хос сигнал берди. 2024 йилда Путин ҳам ўз ваколатларини тугатиши керак. У Назарбоевдан ўрнак оладими?

    Назарбоев бюджетдаги қийинчиликлардан қочиб, ўзига фақат стратегик аҳамиятга эга бўлган ваколатларнигина қолдирди ва ўз қизи — 55 ёшли Дариға Назарбоевани сенат раҳбари қилиб тайинлади.

    Кремлшуносларнинг фикрича, Путин бундай қилмайди, чунки Россия президенти, озроқ бўлса-да, шахсга сиғиниш тарафдори ва икки қизини жамоатчилик назаридан панада тутиб келмоқда.

    «Кремль раҳбари янгича ва кутилмаган қарорлар қабул қилишни хуш кўради», — дейди мустақил эксперт Аркадий Дубнов. Лекин «ёруғ султон» Назарбоевнинг баёнотидан сўнг Кремль раҳбарининг бундай қарорга келиш истаги имконияти анча қисқарди. Миш-мишларга кўра, жаноб Путин корпоратив раҳбар сифатида Россия ва Беларусь иттифоқ давлатини бошқармоқчи. 24 йилдан бери ҳокимиятда қолаётган Александр Лукашенко эса иккинчи ўринда қолишни истамайди. Лукашенко оғли ҳали анча ёш пайтиданоқ уни сиёсий майдонга олиб чиқа бошлаганди.

    Британия матбуотида нима гаплар? Тереза Май бош вазирлиги ниҳоясига етмоқда

    Тереза Мэй Европа Иттифоқига Brexit’ни июнь ойи охиригача кечиктиришни сўраб мурожаат қилди. Европа Иттифоқи икки ой муддат берди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    The Daily Mail нашрининг ёзишича, энг ёмони Тереза Мэй ҳануз бош вазир эканлиги, Британиянинг Brexit’га ўхшамаган вариантга келганлиги, ёки Brexit жараёнининг умуман рўй бермаслигидир.

    Парламентдаги айрим Brexit’чи депутатлар ҳеч қандай битимларсиз Европа Иттифоқидан чиқилса ёмон бўлмас эди деган фикрда. Аммо бу янглиш фикрдир.

    Депутатларнинг учдан икки қисми Brexit’га қарши. Улар битимсиз Европа Иттифоқидан чиқишга йўл қўймайди.

    Brexit’чилар Тереза Мэй эришган битим ёмон эканини тан олади, лекин улар имкон берилса, овоз беришга тайёр. Brexit’чилар Европа Иттифоқидан имкон борида ажраб олмоқчи.

    Тереза Мэй ҳозирда ўз партиясини тўлиқ назорат қила олмаяпти. Парламент учинчи марта рад жавоби берса, Британия ҳеч қандай битимсиз Европа Иттифоқидан чиқади ёки Brexit узоқ муддатга ортга сурилади.

    Тереза Мэй энди тўғридан тоғри Британия халқига юзланмоқчи. Бу Британия учун кам кузатиладиган ҳодиса. Мэй 29 майда албатта Европа Иттифоқидан чиқамиз деб ҳозиргача 198 марта ваъда берган. Агарда бош вазир учинчи бор парламентда ютқазса, унинг сиёсий фаолияти тугайди.

    23.03.2019, 09:54   Изоҳ (0)   91818
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Европадаги энг йирик масжид ўзбек меъморлари лойиҳаси асосида қурилмоқда

    23.03.2019, 09:35

    Хитойда туристларни олиб кетаётган автобусда ёнғин рўй берди. 26 киши ҳалок бўлди

    23.03.2019, 08:50

    Қайноқ чой истеъмол қилиш қизилўнгач саратони хавфини оширади

    23.03.2019, 07:30

    Америкалик қўшиқчи клип тасвирга олиш пайтида тасодифан ўзини-ўзи отиб қўйди

    23.03.2019, 06:30

    Евроиттифоқ Голан тепалигини Исроилнинг бир қисми сифатида тан олмаслиги маълум қилинди

    22.03.2019, 22:05

    Ироқда меъёридан ортиқ йўловчи олиб кетаётган паром ҳалокати видеоси пайдо бўлди (видео)

    22.03.2019, 20:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08

    Исроил фаластинликларни Ғазо жанубига мажбуран кўчиришга тайёргарлик бошлади

    Дунё | 17 август, 17:40

    Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади

    Ўзбекистон | 17 август, 17:10

    Навбатдаги “дерби” ва кўп йиллик танаффусдан кейинги ғалаба: “Навбаҳор” ва “Нефтчи” ўйинидан фотогалерея

    Футбол | 17 август, 17:05

    Учта “республикачи штат” пойтахт Вашингтонга қўшин юборади

    Дунё | 17 август, 16:55

    Ҳиндистон Франциядан яна 114 та Rafale самолётини сотиб олади

    Дунё | 17 август, 16:25

    Камералардан йироқда: оддий ҳаёт кечириш учун кинони тарк этган 5 актёр

    Кино | 17 август, 15:50

    Каъба эшигининг ёпинчиғи Ўзбекистонга олиб келинди (видео)

    Ўзбекистон | 17 август, 15:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.