Самолётлар қитъанинг турли ҳудудларида ўқув машғулотларини бажаради ҳамда Тинч океани минтақасида ҳарбий учувчилар билан синхронлаштирилган машқларда иштирок этади, дея хабар беради «ForumDaily».
Қўшма Штатлар ҳарбий ҳаво кучлари Европага олтита B-52 ядровий бомбардимонини минтақавий иттифоқчилар ва НАТО ҳамкорлари билан ҳарбий ҳаракатлар интеграцияси ва парвозлар тайёгарлигига машқлар ўтказиш учун юборган.
Ушбу қадам бугун Қрим ҳарбий қўшинлари аннексиясининг беш йиллиги муносабати билан Россияга кучли сигнал сифатида баҳоланмоқда.
18 март душанба куни тўртта B-52 самолёти Европанинг Норвегия денгизи, Болтиқ денгизи—Эстония ва Ўрта ер денгизи—Юнонистоннинг бир нечта жойига учирилган.
B-52 қирувчи самолётлари илк бор 1950 йилларга келиб, «Совуқ уруш» даврида хизматга киришган ва дастлаб Собиқ Иттифоқнинг чуқур жойларига ҳужум қила оладиган узоқ масофали қитъалараро ядровий бомбардимон сифатида яратилган.
Янги модификацияли B-52 1962 йилда фойдаланишга топширилган ва 48 метрли самолёт «совуқ уруш» рамзига айланган.
«Совуқ уруш» тугаганидан сўнг самолётда сезиларли ўзгаришлар амалга оширилган, у юқори аниқликдаги ракеталар, замонавий электроника ва юқори технологияли сенсорлар билан жиҳозланган.
Расмий маълумотларига кўра, ҳар бир бомбардимон жами 32 тонна бўлган бомбалар, миналар ва ракеталарни олиб ўтишга қодир.
Москва минтақада ўз ҳарбий иштирокини кучайтиришда давом этиб, АҚШни ҳам худди шундай йўл тутишга мажбур қилмоқда.
Изоҳ (0)