Куни кеча Янги Зеландиядаги терактда ҳалок бўлган 20 дан ортиқ қурбоннинг жасади яқинларига етказилган, дея хабар беради «Эхо Москви».
Эслатиб ўтамиз, ҳужум 15 март куни содир этилган бўлиб, унинг оқибатида икки масжидда ўққа тутилган 50 киши ҳалок бўлган, яна 50 киши жароҳат олган.
Уч нафар гумондор ҳибсга олинган. Айблов улардан фақат бир нафарига қўйилган — 28 ёшли Австралия фуқароси Брентон Тарантга.
Изоҳ (0)