20 март, чоршанба куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги «Катта Қорасув» маҳалласида янги ёпиқ турдаги бассейн фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси томонидан барпо этилган объектнинг очилиш маросимида Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, спортчилар, ёшлар, журналистлар иштирок этди.
Ушбу мажмуани қуриш учун жамғарма маблағлари ҳисобидан 5 миллиард сўм ажратилди. Объектда 11х25 метр ўлчамдаги сузиш ҳавзаси, мураббийлар, шуғулланувчилар учун ювиниш, кийиниш, дам олиш, тиббиёт хоналари, сувнинг таркиби, сифати назорат қилинадиган лаборатория ҳамда томошабинлар учун ўриндиқлар мавжуд.
Мирзо Улуғбек тумани 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби ихтиёрига берилган мазкур иншоотда бир кунда 120 нафар ўғил-қиз сузиш спорти билан шуғулланиши мумкин.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)