Ҳиндистонда шифокорлар беморнинг нафас йўлларига кириб қолган ўқни олиб ташлашга эришди, деб ёзади Daily Mail.
Қайд этилишича, Харян штатининг Гургаон шаҳридаги касалхонага бир неча жойдан ўқ билан яраланган бемор олиб келинган. Шифокорлар уни текшириб кўриб қорин, тирсак ва жағ соҳасида ўқ яраларини топган. Дастлабки икки ҳолатда шифокорлар ўқни топиб, уни олиб ташлашга эришган. Бироқ даҳанидаги ярада ўқ бўлмаган.
Шифокорлар беморни рентген қилиб, ўқ унинг нафас йўлларида тиқилиб қолганини аниқлаган. У икки босқичда олиб ташланган. Дастлаб махсус қисқич ёрдамида ўқнинг қобиғи олиб ташланган, сўнг ўт пуфагидаги тошларни олишда фойдаланиладиган асбоб ёрдамида ядро чиқариб олинган.
Бемор тирик қолган. Шифокорлар, шунингдек, уни ногирон бўлиб қолишдан асраб қолган.
Изоҳ (0)