Бразилия президенти Жаир Болсонару коммунизмга қарши курашишга чақирди, деб ёзади Bloomberg.
Президент бундай қарорни АҚШга ташрифи давомида консерватив қарашлар тарафдори бўлган америкаликлар билан бирга кечки овқатланиш пайтида маълум қилган.
«Мен доим Бразилияни ифлос сўл қарашлардан тозалашни орзу қилардим. Лекин уни бошлашдан олдин кўплаб нарсалардан воз кечиш лозим. Мен бу борада айнан ўша бурилиш нуқтаси бўлишдан мамнун бўлардим», — деган у.
Кечки овқат сўнгида Болсонару худди Трамп АҚШнинг буюк бўлишини хоҳлагандек, унинг мамлакати ҳам шундай буюк бўлишини хоҳлашини айтган.
Изоҳ (0)