20 март куни Қозоғистон парламенти палаталарининг қўшма йиғилишида Дарига Назарбоева Сенат спикери этиб сайланди. Бу ҳақда «Zakon.uz» хабар бермоқда.
Яширин овоз бериш жараёнида 44 нафар сенатор иштирок этди. Уларнинг барчаси номзодни қўллаб-қувватлади.
Дарига Назарбоева 1963 йилда туғилган. Москва давлат университети ва Қозоқ давлат университетини тамомлаган. У охирги пайтда Сенат халқаро муносабатлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитасини бошқараётганди.
Маълумот учун, Дарига Назарбоева Қозоғистон президенти лавозимини эгаллаган Қосим-Жўмарт Токаев ўрнига спикер этиб сайланди.
Изоҳ (0)