20 март куни Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) Нурсултон Назарбоевнинг президентлик ваколатини муддатидан аввал тугатиш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда Қозоғистон (МСК) сайтида маълум қилинди.
«2015 йилнинг 26 апрель куни тўғридан-тўғри сайлов бериш ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан беш йил муддатга сайланган Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоевнинг ваколати муддатидан аввал тугатилсин», — дейилади қарорда.
Шунингдек, МСК президентлик ваколатининг қолган муддатини Қосим-Жомарт Токаевга ўтказиш ҳақида қарор қабул қилди.
Изоҳ (0)