Бектемир вилоятининг ҳудуди бўйлаб оқаётган «Чирчиқ» каналига ахлат ташлаган эркакларга маъмурий жазо чоралари кўрилди, дея хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
18 март куни кечқурун Бектемир туман ички ишлар бошқармаси ички ишлар бўлимининг профилактика инспекторлари уларга қарашли маҳалла ҳудудидан оқиб ўтадиган Чирчиқ каналига «Dongfeng» мини-юк машинасига ахлат юкланган машина келиб, уни сувга оқизиб юбориш мақсадида канал бўйига тўплаётганлигининг гувоҳи бўлган. Профилактика инспекторлари томонидан мазкур ҳолатнинг олди олиниб, ушбу туманда яшовчи 39 ёшли Артур ва Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида яшовчи 35 ёшли Дмитрийга нисбатан протокол тузилган. Уларнинг ҳар бирига Маъмурий жавобгарлик кодексининг 161-моддасига асосан 202 730 сўм жарима жазоси қўлланилган.
Тошкент шаҳар ИИББ фуқароларни шаҳарни тоза сақлашга, табиатга ғамхўрлик қилишга чақириб қолган.
Изоҳ (0)