АҚШда қирқ йил давомида шифокор беморларни уруғлантириш учун ўзининг уруғидан фойдаланган ҳолда камида 50 боланинг отаси бўлган, дея хабар беради «Корреспондент».
Индиана штатидан бўлган Дональд Клейн 1970 йилдан буён кўп йиллар давомида ўз намуналарини турли донорларнинг генетик материали сифатида қўллаб аёлларни яширин равишда уруғлантирган.
2014 йилда Клайннинг қизларидан бири Якоб Баллард донордан дунёга келганини билиб, ўз қондош опа-сингил ва ака-укаларини махсус форум орқали топишга қарор қилмагунча бундан ҳеч ким шубҳаланмаган.
У ерда онаси Клайнда даволанган иштирокчилардан бири Якобага жуда ўхшарди. ДНК текшируви натижасида эса у синглиси бўлиб чиқди. Кейинроқ яна олтита опа-укалар топилди. Кейинчалик Клайннинг бошқа беморлари ҳам ўз қариндошлигини аниқлаган. Сўнгги ДНК тестлари натижасида шифокорнинг оталиги 50 киши томонидан тасдиқланган.
Маълумотларига кўра, Клайннинг баъзи болалари ўз тақдирига «шифокорнинг ҳиссасини юқори баҳолаган», бошқалари эса бу воқеалардан даҳшатга тушиб, америкаликка қарши даъво очган.
Гинеколог ўзининг генетик материалидан тахминан 50 марта фойдаланганини тан олган.
Унинг сўзларига кўра, ўша вақтда бошқа донорлардан уруғ олиш анча қийин бўлган ва кўп вақт талаб этган.
2017 йилда Индиана штатида Клайн 500 доллар жаримага тортилган ва бир йил шартли жазога ҳукм қилинган. Шунингдек, у тиббий лицензиядан маҳрум бўлган.
Изоҳ (0)