19 март куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани Висол 7-тор кўчасида яшовчи «Қурилиш» касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси М.Р. коллеж олдида ўзаро жанжал туфайли курсдоши Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Барданкўл қишлоғида яшовчи Д.М.ни пичоқ билан жароҳатлаган, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Натижада Д.М. касалхонага ётқизилиб, М.Р. қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)