20 март санасидан бошлаб ўз зиммасидан президентлик ваколатларини соқит қилиши тўғрисида қарорга имзо чеккан Қозоғистон етакчиси Нурсултон Назарбоев Оқўрдадаги қароргоҳидан Қозоғистоннинг биринчи президенти кутубхонаси биносига кўчиб ўтади, деб хабар берди Sputnik.
«Мен ўз халқини, ўз ватанини севадиган фуқаро сифатида ёнларингизда қолаяпман». Деярли 30 йил давомида Қозоғистонни бошқариб келган Нурсултон Назарбоев худди шу сўзлар билан ўз президентлик ваколатларини тўхтатиши ҳақида эълон қилди.
Остонада жойлашган мажмуа кутубхона, архив, музей, аналитика, маданий-маърифий ва илмий-тадқиқот маркази вазифасини бажаради.
Айни вақтда вақтинчалик президент вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Токаев мамлакат парламентининг қўшма мажлисида тантанали равишда қасамёд келтирди.
Изоҳ (0)