21 мартга ўтар кечаси Ер аҳли осмонда тўлин ойни кўради. Мунажжимлар бундай тўлин ой одатдагидан ҳам сезиларлироқ даражада одамларнинг хулқ-атворига таъсир қилишини айтди. Бу ҳақда « Mk.ru» хабар берди.
Норасмий «Халқаро астрология куни» ёки «мунажжимлар куни» 20 март куни нишонланади. Чунки баҳорги тенгкунликда астрономик баҳорнинг бошланиши қадимдан одамлар учун алоҳида маънога эга бўлган.
Мунажжимлар айнан шу куни тўлин ой одамларга таъсир қилиши мумкин, деб ҳисоблайди. Уларни худбинликка ундаши, оний ҳис-туйғуларга берилишига ва ўйламай ҳаракат қилишга сабаб бўлиши мумкин.
Кўп психологлар бундай тахминлар ҳақиқатан ҳам тўғри келиши мумкин деб ҳисоблайди. Мутахассисларнинг фикрича, бу ерда «нотўғри парадокс» муҳим роль ўйнайди. Юқорида ёзилганларга ишонган одамлар атрофдагилардан худбинлик аломатларини кутади ва бу кутувларига «тасдиқ» ҳам олади. Чунки ҳар кунги одатларнинг кўпи худбинлик ёки ўйламай қилинган қарор деб талқин қилиниши мумкин.
Айни пайтда профессионал олимлар юлдуз ва сайёраларнинг инсон тақдирига таъсир қилишига шубҳа қилади. Лекин ой ва тўлин ой масаласида вазият бироз ўзгариши мумкин. Бундан анча олдин ой цикли баъзи денгиз организмларининг ҳаётий фаолиятига молекуляр ва генетик даражада таъсир қилиши исботланган. 2013 йилда швейцариялик мутахассислар тўлин ой пайти инсон ухлашга қийналади деган хулосага келган.
Изоҳ (0)