NASA ўтган йили Қизил сайёрада чанг бўронига дуч келган ва шундан бери алоқага чиқмаган Opportunity марсоходи миссияси якунланганини расман маълум қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Opportunity 2018 йил ёзига қадар Марсда муваффақиятли фаолият юритган ва сайёрада 45 километр юришга улгурганди. Охирги бор қурилма 10 июнда алоқага чиққан. Кузга бориб бўронлар тинди, бироқ марсоход билан қайта алоқа боғланмади.
Қурилма Марс ҳисоби бўйича 90 кун ишлаши ва атиги 1000 метр йўл босиши режалаштирилганди. Бироқ Opportunity сайёрада 14 йил ва 195 кун — режалаштирилганидан деярли 60 баробар кўпроқ ишлади.
Изоҳ (0)