Давлат Солиқ қўмитаси Facebook’дан қўмита раиси номидан очилган сохта аккаунтни ёпишни сўради, деб хабар қилмоқда Sputnik Қўмита матбуот хизматига таяниб.
Ўзбекистон Давлат Солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев номидан Facebook’да очилган сохта аккаунтларни ўрганиш давомида, уни қайд этишда Буюк Британия пойтахти – Лондонда жойлашган телефон рақамлари кўрсатилгани маълум бўлди. Ушбу вазият туфайли, ДСҚ раҳбарияти Facebook’га мурожаат қилиб, уларнинг шаънига доғ тушираётган сохта аккаунтларни ёпишни сўради, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин ижтимоий тармоқда ДСҚ раиси номидан очилган сохта аккаунт ҳақида хабар берилган эди. Солиқ қўмитаси Facebook’да Беҳзод Мусаев номидан қолдирилган барча изоҳларни инкор этиб, раиснинг ушбу ижтимоий тармоқда аккаунти йўқлигини хабар қилган эди.
Изоҳ (0)