16 март, шанба куни футбол бўйича Италия чемпионатининг 28-тури доирасида 3 та беллашув бўлиб ўтди.
Мусобақа жадвалида кучли бешликдан ўрин эгаллаган Клаудио Раньери бошқарувидаги Римнинг «Рома» клуби сафарда СПАЛга қарши майдонга тушди.
Учрашувнинг 22-дақиқасида мезбон жамоа ярим ҳимоячиси Муҳаммад Фарес римликлар дарвозасини ишғол қилган бўлса, 53-дақиқага келиб Диего Peroтти пенальтидан унумли фойдаланиб ҳисобни тенглаштирди (1:1). Орадан 7 дақиқа ўтиб ҳакам Жанлука Рокки «Рома» дарвозаси томон 11 мертлик жарима зарбаси белгилади ва ундан Андреа Петаня дарвозани аниқ нишонга олиб жамоасини ҳисобда олинга олиб чиқди (2:1).
Шу тариқа «бўрилар» янги мураббий қўл остидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.
А Серия
28-тур баҳслари
16 март, шанба
«Сассуоло»—«Сампдория» 3:5
Голлар: 0:1 — 15, Дефрел, 0:2 — 36 Квалярелла, 1:2 — 38 Бога, 1:3 — 39 Линетти, 1:4 — 46 Прат, 2:4 — 63 Дункан, 2:5 — 72 Габбиадини, 3:5 — 90 ХоумаСПАЛ—«Рома» 2:1
Голлар: 1:0 — 22 Фарес, 1:1 — 53, пенальти, Peroтти, 2:1 — 60, пенальти, Петаня«Торино»—«Болонья» 2:3
Голлар: 1:0 — 6, автогол, Пулгар, 1:1 — 29 Поли, 1:2 — 34, пенальти, Пулгар, 1:3 — 65 Орсолини, 2:3 — 89 ИзсоЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)