АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифасида собиқ ФҚБ агенти Питер Стрзокнинг кўрсатмалари расшифровкасини келтирди. Унда Барак Обаманинг президентлик даврида Америка махсус хизматлари Трамп фаолиятини кузатгани ҳақида айтилади, деб «Газета.ru» хабар бермоқда.
Трамп бу маълумот Россиянинг 2016 йилда АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайловларига аралашуви ҳақидаги ишни текширадиган махсус прокурор Роберт Мюллернинг якуний ҳисоботига киритилишига умид билдирди.
«Бу Обама давридаги ФҚБ, Адлия вазирлиги ва Марказий разведка бошқармасидан иборат жамоа 2015 йилгача президент Трампни кузатиб бориш (ва олиб ташлаш) учун биргаликда ҳаракат қилганига янги далилдир», — дейди Трамп Стрзокка таяниб.
Изоҳ (0)