Янги Зеландиядаги масжидларда уюштирилган теракт давомида олинган жароҳатлар оқибатида саудиялик Муҳсин ал-Мазиний вафот этди. Бу ҳақда Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Шу тариқа, теракт қурбонлари сони 50 кишига етди. Яна шунча киши касалхоналарда қолмоқда.
Олдинроқ Саудиянинг Янги Зеландиядаги элчихонаси Крайстчерч шаҳридаги отишмаларда икки нафар саудиялик яраланганини билдирганди.
Изоҳ (0)