АҚШ молия вазирлиги Украина бўйича Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирди, деб ёзади «Газета.ru».

Фото: «Корреспондент.net»

Рўйхатга олти нафар жисмоний шахс ва саккизта компания қўшилган.

АҚШ, хусусан, Россия Чегара хизмати раҳбари ўринбосари Геннадий Медведевга қарши санкциялар киритди.

Шунингдек, «Океанприбор», Горкий номидаги Зеленодольский кемасозлик заводи, Ярослав кемасозлик заводи, «Консул-Строй» ва бир қатор Қрим корхоналари АҚШ санкциялари таъсирига учради.