Uzairways Airbus A320neo самолётида парвозларни амалга оширишни бошлади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати маълум қилди.
14 март куни соат 13.40 да илк рейс Тошкент—Боку—Тошкент йўналиши бўйича пойтахт халқаро аэропортидан учиб кетди.
Янги самолётнинг илк йўловчилари салонда яратилган шароитлар — замонавий дизайн, алоҳида экранга эга қулай ва кенг креслолар, алоқа ва Wi-fi тизимидан фойдаланиш имкониятларига муносиб баҳо беришлари мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Airbus A320neo Uzairways авиапаркига жорий йил 11 март куни қўшилди. Иккинчи шундай русумдаги самолёт апрель ойида келтирилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)