• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шерзод Шерматовга Президент мактаблари юзасидан очиқ хат билан мурожаат этилди

    Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг Президент мактаблари ҳақидаги чиқиши ва фарзанди Президент мактабида ўқишини истаган ўзбекистонлик ота-оналарга берган маслаҳати турли фикр-мулоҳазаларга сабаб бўлди.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Шундай фикрлардан бири Ўрол Содиқ томонидан билдирилган бўлиб, у «Ишонч» нашрида чоп этилган. Қуйида ушбу мурожаат тўлиғича берилди.

    Ҳурматли вазир жаноблари!

    Ушбу хатни ёзишимга Сизнинг Facebook’даги саҳифангизда Президент мактаблари ҳақидаги чиқишингиз ва унга билдирилган фикрлар сабаб бўлди.

    Президент мактаблари ғояси таълим тизимимизда кескин бурилиш ясаши аниқ. Ахир, фарзандларимиз сиз айтгандай, БМТнинг олтита расмий тилидан камида иккитасини ўрганса, бу бизнинг муваффақиятимиз. Тил ўрганиш ҳеч замонда зарар келтирмаган, бу ҳам ҳақиқат. Лекин биз тилнинг маданият ташувчи восита эканлигини ҳисобга олсак, масала жўн эмаслиги кўринади. Ҳар бир миллат ва элат маданияти, туриш-турмуши унинг тили орқали шаклланади. Айнан шунинг учун ҳам Сизнинг даъватингиз мени ўйга толдирди.

    Биринчидан, «Фарзандингизни Президент мактабларида ўқишини истасангиз, инглиз тилини ўргатишни бошланг!..» деган чорлов ҳаммага ҳам маъқул келмагани шубҳасиз. Сиз буни ижтимоий тармоқларда билдирилган фикрлардан ҳам пайқаган бўлсангиз керак.

    Иккинчидан, тил ўрганишни давлат қўллагани, рағбатлантиргани яхши, лекин у имтиёз йўлида шарт, гаров қилиб қўйилмаслиги лозим. Биз она тилимиз, миллий-диний қадриятларимиз, урф-одатларимиз оёқости қилинган, хўрлик-ситамларни бошидан ўтказган халқмиз. Мус­тақиллигимизга 28 йил, «Давлат тили ҳақида»ги қонун қабул қилганимизга 30 йилга яқин вақт бўлаётган эса-да, тилимиз ҳали-ҳамон биз истаган даражада ўз нуфузига эга бўлганича йўқ.

    Буюк маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний ёзганидек, «Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур. Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур». Ёки яна бир улуғ маърифатпарвар аждодимиз Алихонтўра Соғуний айтган мана бу фикрларга эътибор беринг: «Арабча, форсийчаларни ёзиш-сўзлашгина эмас, балки, бу икки тилда китоб ёзиш, шеър айтиш қобилияти менда бўлса ҳам, ўз туркий она тилимни бошқа тиллардан ортиқроқ кўрдим. Чунки, қайси бир миллатнинг она тили ўз ҳожатини ўтаёлмай, бошқа ёт тиллар олдида мағлубиятга учраб тиз букар экан, ундай миллат кўп узоқламай, инсоний туйғуларидан ажраган ҳолда ҳаёт дафтари устига инқироз қалами чекилиши шубҳасиздир. Ундай миллатлар ёлғизгина Ватанларидан эмас, балки бутун борлиғи билан тарих юзидан йўқолишга мажбур бўлади». Бу ҳаётда ўз тасдиғини топган ҳақиқатдир. Шу боис, миллий манфаатлари тўкис таъминланган, деб айтилувчи АҚШда ҳам бу масалага жиддий эътибор қаратилган. Хусусан, йирик сиёсацҳунос Патрик Бюкенен Америка инқирози ҳақида гапириб, бир ўринда шундай дейди: «…Мамлакат мактабларида фақат инглиз тилида дарслар боришини талаб қилишимиз шарт. Чунки икки тиллилик, маълум маънода бир давлат ҳудудида икки маданият, ҳатто икки мамлакат борлигини англатади…».

    Биз дунё тилларини билиш, ўрганиш яхши фазилат эканини такрор қайд этган ҳолда, она тили ҳар бир миллат учун улуғ ва мўътабар эканини таъкидламоқчимиз. Демак, ҳар бир инсон унинг софлигини асраш ва янада бойитиш учун курашмоғи лозим.

    Сизнинг Facebook’даги саҳифангизда мурожаатнома сифатида чиқишингиз менда мавзу юзасидан айрим таклиф, мулоҳазаларни уйғотди.

    Аввало, Президент мактаблари миллий мактаб мақомида ташкил этилмоғи лозим. Мазкур мактабларга фарзандларимиз етти ёшдан қабул қилиниб, инглиз тили бирламчи шарт сифатида қўлланилмаса, чунки ўзга бир тилни, жумладан, инглиз тилини билиш истеъдод ва қобилиятни аниқлашнинг асосий барометри саналмайди. (Илло, буни сиз ҳам англасангиз керак.)

    Ушбу мактаблар учун махсус миллий таълим дастури ва методикаси ишлаб чиқилса мақсадга мувофиқ. Унга кўра, таълим дастурининг ўзагини она тили ва адабиёт, тарих (миллий ва дунё тарихи) эгалласа. Ва, албатта, чет тиллар ҳамда аниқ фанлар ҳам бундан мустасно эмас. (Тил ва аниқ фанларни ўрганиш тажрибаси эса бизда илгари ҳам лицейлар, махсус мактаблар кўринишида бўлган. Айтмоқчи бўлганим, бу янгилик эмас).

    Бу нима учун керак? Аввало, шунинг учунки, бизга қарийб 100 йилдан ортиқ давр давомида тарихимиз нотўғри ўргатиб келинди. Унинг кўплаб саҳифалари биздан бекитилди. Тилимиз ва адабиётимиз ҳам мустабид мафкура хоҳишига мос равишда ўқитилди.

    Муддаомиз, мактабда давлатчилигимиз ва халқимизнинг шонли тарихи, халқ оғзаки ижоди намуналари, миллий қаҳрамонларимиз ҳаёти чуқур ўргатилса…

    Ва ниҳоят, энг муҳим масала, мазкур мактабнинг бош ғояси янги авлодни шакллантиришга йўналтирилиб, бутун эътибор миллий руҳи бутун, миллатимизни ва ватанимизни севувчи, ватанпарвар ва миллатпарвар фарзандлар тайёрлашга қаратилса…

    Дунёни ғоялар бошқаради ва тутиб туради, дейди донишмандлар. Дарҳақиқат, ҳар қандай ­қудратли империялар ҳам, фаровон жамиятлар ҳам ғоялар устига барпо этилади. Шу маънода, Она Ўзбекистонимиз ҳам миллий ғоямиз билан равнақ топажак. Сиз тилга олган Президент мактаблари ўқувчилари ҳам, аввало, ўзбек бўлиб, сўнгра дунёни ўзбек бўлиб идрок этиб, миллий руҳда камол топиши ҳаммамиз учун шарафли. Мактабни битирган ёшлар Президентимиз шакллантираётган Янги Ўзбекистоннинг таянч устунлари бўлишади.

    Қолаверса, маданиятлар қоришиб бораётган бугунги глобаллашув даврида бир халқ, бир миллат ўлароқ ўзлигимизни сақлаб қолсак, бу бизнинг чин маънодаги ғалабамиз бўлади.

    14.03.2019, 15:08   Изоҳ (0)   23124
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда пиёдалар томонидан бошқариладиган светофор ўрнатилди

    14.03.2019, 14:23

    «Дарё» танқидидан сўнг Қарши туманидаги чиқинди муаммоси бартараф этилди

    14.03.2019, 14:13

    Жамшид Кенжаевнинг отаси суд ҳукмидан норози эканини билдирди

    14.03.2019, 13:42

    Навоийда ўз жонига қасд қилиб вафот этган судланувчига ҳукм ўқилди

    14.03.2019, 12:27

    Жиззахда фолбинлик қилган аёл озодликдан маҳрум этилди

    14.03.2019, 12:25

    Ўзбекистонда 20 минг доллардан ортиқ суммадаги мева-сабзавот маҳсулотларини четга чиқариш учун экспорт контракти талаби бекор қилинди

    14.03.2019, 11:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Табиий аспирин ва витаминлар кони: малина ейиш учун 7 та сабаб

    Маслаҳатлар | 6 август, 13:22

    АҚШда тиббий самолёт қулаб тушди, қурбонлар бор (видео) 

    Дунё | 6 август, 13:10

    Украина Shahed дронларида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган қисмларни топди

    Дунё | 6 август, 12:53

    Тошкентда уй-жой ва ер нархлари пасайди

    Ўзбекистон | 6 август, 12:42

    Google энди Жанубий Корея ҳарбий объектларини харитада хиралаштириб кўрсатади

    Дунё | 6 август, 12:31

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    Хитой ўзининг янги жанговар самолётини синовдан ўтказмоқда (фото)

    Дунё | 6 август, 12:21

    Сувга тушганда ўз-ўзидан қутқарув баллонига айланувчи шарча ихтиро қилинди (фото)

    Лайфстайл | 6 август, 12:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.