Самарқанд шаҳридаги Ибн Сино кўчасида пиёдаларга қулайлик яратиш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида замонавий светофор ўрнатилди. Бу ҳақда Zarnews хабар бермоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати ходими Хуршид Сафаров га кўра, мазкур йўлдан транспорт воситалари кўп ҳаракатланади, талаба ва ўқувчи лар ҳам шу йўлдан ўқишга бориб -қайтади. Шу сабабли бошқарма ташаббуси билан бу ерда пиёдалар томонидан бошқариладиган светофор ўрнатилди.
Жорий йилда шаҳарнинг бошқа ҳаракат тиғиз йўлларида ҳам шундай замонавий светофорлар ўрнатиш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)