13 март куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Жамшид Кенжаев иши бўйича суд мажлисида қатнашган Кенжаевнинг отаси Ёқуб Кенжаев журналистларга берган интервьюсида суд ҳукмидан норози эканини билдирган. Бу ҳақда «Замон» дастури хабар берди.
Бундан олдинги судда айбланувчиларга умрбод қамоқ жазоси берилиши сўралганди.
«Ётган одамга ёрдам беришга ҳеч кимни яқинлаштиришмай, атрофини ўраб туришибди. Буни видеотасвирда кўриш мумкин. Болам бечора ўша ерда 45—48 дақиқа, сал кам бир соат ётган ўша жойда», — деди Ёқуб Кенжаев.
Эслатиб ўтамиз, суд ҳукми билан Шодали Қиличовга 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини қаттиқ тартибли колонияда, Саидазим Камолдинов, Алижон Хамраев ва Жаҳонгир Ёрқуловнинг ҳар бирига 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини манзилли колонияда ўташ белгиланган.
2018 йилнинг 8 дан 9 августига ўтар кечаси, чамаси соат 00:25 ларда Юнусобод туманидаги Aurum 898 тунги клуби олдида жанжал оқибатида эркин кураш бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси 25 ёшли Жамшид Кенжаев пичоқбозлик оқибатида вафот этган.
Изоҳ (0)