Британиянинг The Lancet илмий журнали турли мамлакатлардаги қариш белгиларининг ўртача ёшига оид тадқиқот натижаларини эълон қилди, дея хабар беради Sputnik.
Ўзбекистон учун ушбу ёш 57 саналади.
Олимлар томонидан олинган натижаларга кўра, қариш ўртача 65 ёшни ташкил қилади, аммо Ўзбекистонда бу ёш анча олдин келади. Шундай қилиб, республика умумий рейтингида 183-ўринни эгаллаган.
Россияда ҳам қариш жараёни олдинроқ бошланади — 59 ёшда, яъни президент томонидан тайинланган пенсия ёшидан бир йил олдин келади.
Олимлар томонидан ўрганилган давр 27 йилни ташкил қилган —1990- йилдан 2017 йилгача.
Бундан ташқари, олимлар кексайишнинг энг кечи 76,1 ёшда Япония ва Швейцария аҳолиси орасида, шунингдек Франция ва Сингапурда — 76 ёшда эканлигини аниқлаган.
Изоҳ (0)