Кремль қўшни давлатлардан имкон борича кўпроқ одамнинг Россияга кўчишини таъминлашга қаратилган институционал инфратузилмани ишлаб чиқди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» газетасига таяниб, «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Бундан 5—10 миллион кишини янги россияликларга айлантириш мақсади кўзланмоқда. Донорлар сифатида рус тилида сўзлашувчи аҳолиси кўп бўлган мамлакатлар — Украина, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Молдавия кўриб чиқилмоқда.
Кремль давлат миграция сиёсатининг 2019—2025 йилги янги концепциясини амалга ошириш билан шуғулланувчи тузилмаларни ташкил этишни якунлади. Владимир Путин 6 март куни концепцияни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳни ташкил этиш ҳақидаги фармонни имзолади.
Миграция сиёсати билан боғлиқ барча ишлар турли вазирликлар, идораларнинг мансабдорлари ва Давлат думасининг депутатларидан иборат 24 кишилик ишчи гуруҳ орқали амалга оширилади.
Изоҳ (0)