Москва хонадонларидан бирида топилган «маугли қиз» гапира бошлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Унинг гапирганини Башляева номидаги болалар клиник касалхонаси бош шифокори Исмоил Османов айтган.
У, шунингдек, қизча барча гапни тушунаётгани ва айтилган ишни қилаётганини ҳам таъкидлаб ўтган.
«Қўғирчоқнинг кўзларини, бурнини, қулоқларини кўрсатяпти. Ўзиникини ҳам кўрсата оляпти. Лекин, афтидан, кучли ёки сурункали стресс таъсирида қизча бироз муддат гапирмай қўйган. Маълум бир сўзларни ҳозир талаффуз қила бошлади», — дейди шифокор.
Шифокорнинг айтишича, қизча куляпти ва исмини айтганда қараяпти, аммо душ қабул қилишдан ҳозирча қўрқмоқда.
Изоҳ (0)