Баҳайбат кит дайвер ва сув ости сураткаши Райнер Шимпфни тасодифан ютиб юбориб, қайтиб океанга чиқариб ташлади, деб ёзади Forum Daily.
Воқеа ЖАРдаги Порт-Элизабетдан жанубда жойлашган денгизда содир бўлган. Дайвер акулани суратга олишга тайёрланган вақтда ёнида катта кит пайдо бўлган.
Кит Райнер Шимпфни ютиб юбориб денгиз тубига шўнғиган. Шимпфнинг ҳамроҳлари бу вақтда видеотасвирга олаётганлиги учун воқеа кадрга тушиб қолган.
Дайверларнинг айтишича, оғирлиги тахминан 15—20 тонна бўлган кит, дайверни эҳтимол делфин деб ўйлаб тасодифан ютиб юборган. Одатда китлар одамларни бошқа жонзотлардан ажрата олади ва у одамларга ҳужум қилмайди. Уларнинг таъкидлашича, китлар планктонлар билан озиқланиб, уларнинг ҳалқумидан тортиб ошқозон-ичагигача одам катталигидаги озиқларни ейишга мутлақо мослашмаган.
Бир неча дақиқа ўтгач, кит уни қўйиб юборган ва дайвер ҳеч қандай жароҳатларсиз омон қолган.
Изоҳ (0)