20 март куни Тожикистон президенти мамлакатнинг энергетик муҳандислари шаҳрига сафари чоғида Нурек гидроэлектростанциясини қайта тиклаш лойиҳасига старт берди, дея хабар беради «ASIA-Plus».
Давлат раҳбарининг гидроэлектростанцияларни тиклаш билан шуғулланадиган компания вакиллари билан учрашуви кутилмоқда.
Нурек ГЭСни (биринчи босқич) реабилитация қилиш бўйича халқаро тендер 2017 йилнинг август ойи охирида эълон қилинган.
Ўшанда «Барки Точик» энергия ширкати, учта иштирокчидан Австрияда жойлашган ANDRITZ компаниялар гуруҳини танлаган.
Тендерда ANDRIT’дан ташқари, яна иккита Европа компаниялари иштирок этган, аммо ANDRITZ томонидан тавсия этилган шартлар ва нархлар тендер комиссияси томонидан қўллаб-қувватланган.
Шу билан бирган ANDRITZ қарор қабул қилинган қарорга мувофиқ, Нурек ГЭСни қайта тиклаш ва реабилитация қилиш учун 120 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлашини ва айни пайтда 3000 МВт қувватли электрстанциянинг қувватини 12 фоизга оширишини маълум қилган.
2017 йил охирида «Нурек ГЭСни қайта тиклашнинг 1-фазасини» амалга ошириш учун 350 миллион доллар тўпланган. Ушбу лойиҳада Тожикистон ҳукуматининг улуши 25 миллион долларни ташкил қилади.
Изоҳ (0)