Эфиопияда Boeing 737 Max самолёти ҳалокатга учрагани сабабли Boeing 777х самолётининг расмий тақдмоти кейинга қолдирилди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Янги самолёт тадқимоти 13 мартга мўлжалланган. Аммо Boeing компанияси ушбу тадбирни қулайроқ вақтга қолдиришга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, 10 март куни Аддис-Абeбадан Найробига йўл олган Ethiopian Airlines авикомпаниясига қарашли Boeing 737 Max самолёти ҳалокатга учраган. Самолёт парвозга кўтарилганидан олти дақиқа ўтиб қулаган.
Самолётдаги 157 нафар йўловчининг ҳеч бири омон қолмаган. Унда 30 дан ортиқ мамлакатлар фуқаролари бўлган.
Изоҳ (0)