Мьянманинг Ракхайн штатидаги полиция постларидан бирига ҳужум уюштирилиши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Қайд этилишича, яна бир полициячи яраланган, бошқаси бедарак йўқолган.
Ҳужумдан сўнг жангарилар полиция постидаги барча қуролларни олиб кетган.
«Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз бўйнига олмаган. Тергов ишлари давом этмоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)