Жазоир президенти Абдулазиз Бутефлика Швейцариядаги икки ҳафталик даволанишдан сўнг ватанига қайтди, деб хабар берди «Эхо Москви».
Бутефликанинг мамлакатда бўлмаган вақтида 82 ёшли президентнинг номзоди бешинчи марта лавозимга илгари сурилишига қарши оммавий норозилик намойишлари авж олди.
Жазоирда президентлик сайловлари жорий йилда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)