Тунис соғлиқни сақлаш вазири Абдел Рауф аш-Шариф пойтахтдаги акушерлик марказида чақалоқларнинг оммавий қирғинидан сўнг истеъфога чиқди, дея хабар беради «Meduza».
Истеъфо президент томонидан қабул қилинган.
9 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тунисдаги акушерлик ва неонатология марказида икки кун ичида 11 нафар чақалоқ ўлганини хабар қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг ўлимига септик шок сабаб бўлган.
Ҳукумат ҳодисани текшириш учун махсус комиссия тузган.
Изоҳ (0)