Россиянинг «КосмоКурс» кемасида парвоз қилиш учун чипта олган сайёҳлар қўшимча ҳақ эвазига ўзлари билан уй ҳайвонларини олиши мумкин, дея хабар беради «РИА Новости».
«КосмоКурс» компанияси космик фаолияти учун «Роскосмос» лицензиясига эга. «КосмоКурс» 200 километрлик парвозни амалга ошириш учун бир марталик етти ўринли космик кемани яратмоқда. Биринчи парвоз 2025 йилда амалга оширилиши кутилмоқда.
6 март куни компания Нижний Новгород яқинида космик марказни яратиш тўғрисидаги битимни имзолади.
Изоҳ (0)