Космик туризмни ривожлантириш бўйича «Космокурс» компанияси Нижний Новгород вилоятидаги биринчи хусусий космодром яқинида ракеталарга ёқилғи қуйиш мақсадида спирт заводи қуришни режалаштирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Хабарда айтилишича, ҳар бир ракетани учириш учун ёнилғи сифатида тахминан 30 тонна спирт ва оксидловчи сифатида суюқ кислород керак бўлади.
Россияда суборбитал сайёҳлик парвози учун биринчи хусусий космодром 2025 йилда қурилиши режалаштирилган. «Космокурс» компанияси унинг қурилишига 40 миллион доллар инвестиция киритади.
Компания 250 минг долларга тенг 15 дақиқалик экскурсия парвозлари учун кўп марталик ракета ва суборбитал космик кемадан фойдаланади. Агар лойиҳа «Роскосмос» томонидан маъқулланса, синовлар 2020 йилдан бошланади.
Изоҳ (0)