Ким Чен Ин ва Дональд Трамп саммитидан икки кун ўтиб спутникдан олинган суратлардан маълум бўлишича, Шимолий Кореядаги ракета полигонида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
Хабарда айтилишича, Шимолий Корея мамлакат ғарбидаги Соҳэ синов полигонида ракеталарни ишга тушириш мақсадида учириш майдонини қайта тиклаган.
Пхеньян ўтган йили Шимолий Корея ва АҚШ етакчиларининг биринчи саммитида ушбу объектларни бутунлай тиклашга ваъда берган.
Полигондаги таъмирлаш ишлари объектнинг томи ва эшикларини алмаштиришни ўз ичига олган. Таъмирлаш ишлари ҳақидаги бошқа тафсилотлари ошкор этилмаган.
Соҳэ синов полигонида олиб борилаётган таъмирлаш ишларини 38 North тадқиқот гуруҳи мутахассислари қўлга киритишга эришган спутникдан олинган суратлар ҳам тасдиқлаган. Beyond Parallel мутахассисларининг таъкидлашича, суратлар 2 март куни олинган.
Изоҳ (0)