Тожикистоннинг Сўғд вилояти собиқ имоми Шохон Қосимов «Одноклассники» ижтимоий тармоғида диний экстремизмни тарғиб этувчи материалга «класс» босгани учун бир йилу тўрт ойга қамалди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Имом 2018 йилнинг ноябрь ойида икки нафар ўсмир шогирди билан бирга қўлга олинган эди. Улар ижтимоий тармоқларда ҳукумат томонидан эктремизтик деб топилган материални тарғиб қилганликда айбланган.
Қосимовга нисбатан Тожикистон Жиноят кодексининг 189-моддаси (миллий, маҳаллий ва исломий адоват уйғотиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Суд ҳукми 5 март куни ўқиб эшиттирилди.
Изоҳ (0)