Украина мактабларида ўрта маълумот ҳақидаги шаҳодатнома гувоҳнома билан алмаштирилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Украиналик ўқувчилар энди тўртинчи синфдан сўнг бошланғич маълумот ҳақида, тўққизинчи синфдан сўнг базавий ўрта маълумот, ўн биринчи (12) синфни тамомлагандан кейин тўлиқ умумий ўрта маълумот ҳақидаги гувоҳномани олади.
Бу ҳужжатлардан кўзи ожизлар ҳам фойдаланишини инобатга олиб, улар Брайл шрифти ёрдамида тайёрланади.
Қайд этилишича, дунёнинг барча ривожланган давлатларида шаҳодатнома ўрнига гувоҳномадан фойдаланилади.
Изоҳ (0)