Юта штатининг Лейтон шаҳридан бўлган 4 ёшли бола, қўлини панжаранинг нариги томонидан бўлган ит билан ўйнаш мақсадида панжара остига тиққан. Ҳайвон боланинг билагидан паст қисмини тишлаб еган. Бу ҳақда «ForumDaily» хабар берди.
Воқеа 3 март куни содир бўлган. Бола қўлига пайпоқ кийиб, уни ер ва девор ўртасидаги бўшлиққа тиққан. Хаски зотли ит боланинг панжасини ва билагидан тепа қисмини тишлаб, узиб олган.
Боланинг отаси қутқарувчилар етиб келгунига қадар қон кетишини тўхтатишга ва болани тинчлантиришга ҳаракат қилган.
Бола вертолёт билан Солт-Лейк-Ситидаги касалхонага олиб кетилган. Ҳозирда боланинг ҳаёти хавф остида эмас ва унинг тез орада тикланиши кутилмоқда.
Қутқарувчилар боланинг қўлини тополмаган — улар ит уни ютиб юборганлигига ишончи комил. Шифокорлар ҳайвонларни назорат қилиш ходимлари билан итни уйқу ҳолатига келтириб, унинг ичидан боланинг қўлини тортиб олишга ҳаракат қилмоқчи бўлишган, аммо жарроҳ бунинг имконсизлигини айтган.
Ит тирик қолган ва 10 кунга карантинга олинган. Ушбу ҳайвон хавфли итлар рўйхатига киритилиши ҳали маълум эмас — ҳодисанинг батафсил текшируви давом этмоқда.
Ҳозирда итнинг кейинги тақдирга бефарқ бўлмаганлар онлайн петиция эълон қилган.
Изоҳ (0)