Telegram компанияси ўз фойдаланувчиларини 10 март кунига мўлжалланган Россия интернетини тақиқлашига қарши чоралар кўришга чақирди, деб хабар берди Meduza.
Хабарда айтилишича, бундай чақирув одатда мессенжер билан боғлиқ янгиликлар ҳақида хабар берувчи бот орқали тарқатилган.
Москвада Либертариан партия томонидан ташкиллаштириладиган келишилган митинг Сахаров проспектида соат 14:00 да бошланиши керак.
«Шу каби митинглар Россиянинг бошқа шаҳарларида ҳам ташкиллаштирилади», — дейилган Telegram канали фойдаланувчиларига маълум қилинган хабарда.
Россия интернетининг тақиқланишига қарши митинглар ўтказишга давлат Думасида ҳукумат томонидан интернетнинг Россия сегментининиг ташқи дунё билан алоқасини назорат қилиш имконини берувчи қонун лойиҳасининг қабул қилиниши сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Павел Дуров томонидан яратилган Telegram мессенжери Россияда 2018 йилнинг апрель ойидан буён расман блокланган. Компания блокланишни четлаб ўтишга эришмоқда, бироқ Роскомнадзор дастурга киришни тақиқлаш мақсадида миллионлаб IP-манзилларни блоклаб қўйган ва бу кўплаб лойиҳалар ва компаниялар ишида узилишлар бўлишига олиб келган.
Изоҳ (0)