Коррупция учун 15 йилга озодликдан маҳрум этилган Жанубий Кореянинг собиқ президенти Ли Мён Бак 6 март куни гаров эвазига қамоқдан озод қилинди, дея хабар беради «ТАСС».
Ушбу қарорнинг асосий сабабларидан бири бу бир йил умрини қамоқда ўтказган собиқ президентнинг саломатлиги ёмонлашганидир.
2008 йилдан 2013 йилгача мамлакат президенти бўлиб ишлаган Ли Мён Бакнинг ҳибсга олиниши юзасидан қарор 2018 йилнинг 22 март куни чиқарилган. Апрель ойининг бошларида Жанубий Корея прокуратураси собиқ президентни порахўрлик, солиқ тўлашдан бўйин товлаш, ҳокимият ва маблағларни суиистеъмол қилиш ҳамда сайлов қонунчилигини бузганликда айблаб, 20 йилга озодликдан маҳрум этган.
Тергов шунингдек Ли Мён Бакнинг махфий операцияларни молиялаш учун мўлжалланган Миллий разведка хизматининг маблағларини (10,3 миллион долларгача) ноқонуний ўзлаштирган бўлиши мумкинлигини қайд этган.
Изоҳ (0)