Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар залида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ташкилланган тантанали тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан самарали меҳнат қилаётган аёллар, иқтидорли қизлар, мамлакатда фаолият юритаётган дипломатик корпус вакиллари сафидаги хотин-қизлар таклиф этилган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тадбир доирасида тадбиркорлик, илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият, санъат ва бошқа соҳаларда самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ аёлларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотланади.
Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан бир гуруҳ қизлар Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланади.
Тантанали тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиши ва мамлакат хотин-қизларини табриклаши кутилмоқда.
Изоҳ (0)