2019 йил 6 март куни Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида яшаган 83 ёшли А.Б.нинг уйида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Шундан сўнг уйдан А.Б.нинг жасади топилган.
Офат оқибатида уйнинг пол қисми ва уй жиҳозлари ёниб, зарар кўрган. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.
Изоҳ (0)