• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мактабгача таълим вазирлиги Олий суд билан ҳамкорликда инсофсиз мудирларга қарши курашмоқда

    2018 йилнинг октябрь ойида Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун 9-сонли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида режали аудиторлик текшируви ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Facebook / @mtv.gov.uz

    Фото: Facebook / @mtv.gov.uz

    Хабарда айтилишича, ушбу муассаса мудири Д.Ю. аудит текшируви натижаларини кутмаган ҳолда ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаган. Текширув давомида Мактабгача таълим вазирлиги аудиторлари томонидан 708 миллион сўм миқдорида ўғирлик ва ноқонуний сарф-харажатлар ҳолатлари, шу жумладан:

    • амалда ишламайдиган 19 нафар ходимга 592 миллион сўмдан ортиқ миқдорда иш ҳақи тўлаш;
    • 17,4 миллион сўм миқдорида нақд пул маблағларини ноқонуний ҳисобдан чиқариш;
    • 4 миллион сўмдан ортиқ суммага озиқ-овқат маҳсулотлари камомади;
    • 93,9 миллион сўмлик гўшт ва сут маҳсулотларини асоссиз ҳисобдан чиқариш ҳолатлари аниқланган.
    2018 йилнинг 15 ноябрь куни аудиторлик текшируви материаллари Бош прокуратурага топширилган ва 26 декабрда Жиззах вилояти прокуратураси томонидан жиноий иш қўзғатилган.

    Шу билан бирга 2018 йилнинг 22-октябрида Жиззах вилояти Касаба уюшмаси кенгаши Д. Ю. ни 9-сонли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси мудири лавозимига қайта тиклаш юзасидан судга даъво билан мурожаат этган. 18 декабрда даъво қаноатлантирилиб, суд томонидан муассаса мудирига мажбурий прогул учун 3,3 миллион сўм ва моддий зарар учун 600 минг сўм тўлаб берилиши ҳақида қарор қабул қилинган.

    2019 йилнинг 14 январида Жиззах вилояти Мактабгача таълим муассасалари бошқармаси томонидан ушбу суд қарорини бекор қилиш юзасидан кассация шикояти тақдим этилган. 2019 йилнинг 22 январида 9-сонли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси мудирини лавозимига қайта тиклаш ва унга 3,9 миллион сўм тўлаш тўғрисидаги қарор бекор қилинган.

    «Афсуски, лавозимни суд орқали қайта тиклаш кенг тарқалган амалиёт ҳисобланади. Ўз хоҳишига кўра ёки тегишли модда бўйича ишдан бўшатилган мудирлар судда босим остида ишдан бўшаганини таъкидлаб, аввалги мансабини қайтаришга ҳаракат қиладилар. Биринчидан, бундай аризалар Мактабгача таълим вазирлигига нисбатан туҳматдир. Иккинчидан, биз ўғирлик, коррупцияга оид фирибгарликлар ва бошқа қоидабузарликлар билан болалар ҳаёти ва саломатлигини хавф остига қўяётган шахслар мактабгача таълим тизимига қайтишига йўл қўя олмаймиз», — дейди Мактабгача таълим вазирлиги юридик бошқармаси бошлиғи Умида Усмонова.

    07.03.2019, 14:38   Изоҳ (0)   12414
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Uzcard тизимда юз бериши мумкин бўлган носозликлар ҳақида огоҳлантирди

    07.03.2019, 14:14

    Янгиердаги хонадонда юз берган ёнғиндан сўнг 83 яшар қариянинг жасади топилди

    07.03.2019, 13:50

    Қўқонда йўқолган Lacetti топилди, эгаси қидирилмоқда

    07.03.2019, 13:25

    Нақд пул маблағлари берилиши мониторинги бўйича махсус бўлинмалар фаолияти тўхтатилди

    07.03.2019, 13:11

    Пойтахт кўчаларида аёлларга хушкайфият улашилмоқда

    07.03.2019, 12:05

    Евгений Коржиков «Ўзкимёсаноат» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

    07.03.2019, 11:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.