АҚШнинг Алабама штатидаги Ли округига ёпирилган икки торнадо оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Шунингдек, бир неча киши жиддий жароҳатлар билан касалхонага етказилган.
Округ шерифи Жей Жонсга кўра, қурбонлар сони ортиши мумкин, чунки айрим кишилар ҳозирча бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.
Хавфсизликни таъминлаш мақсадида 4 март куни округдаги барча мактаблар ёпилиши билдирлмоқда.
Изоҳ (0)