АҚШнинг Янги Орлеан штатида автомобиль пиёдалар устига бостириб борди, деб ёзади «Газета.ru».
Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна уч киши жиддий жароҳатлар олди.
Полиция маълумотларига кўра, ҳайдовчи — 32 ёшли Тэшонти Тони воқеа жойидан қочиб қолган, аммо маҳаллий фуқаролар томонидан қўлга олинган.
Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум, аммо полиция тахминига кўра, Тони маст ҳолда бўлган.