Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиеванинг альбом тақдимоти бўлиб ўтди. Журналист Феруз Муҳаммад альбом тақдимотидан фото- ва видеорепортаж тайёрлади.
Альбом тақдимотида ўзбек эстрадаси ва кино оламининг таниқли вакиллари меҳмон бўлган.
Мен бу кунни жуда ҳам узоқ кутдим. Ҳар бир санъаткорнинг ижодий кечасида, концерт дастурида: «Шу кун менга қачон насиб қилар экан», дея ният қилар эдим, насиб қилгани бугун экан, минг бор шукр.Юлдуз Турдиева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
Юлдуз Турдиева «Альбом тақдимоти ўтказишдан нима фойда?», деган саволга қуйидагича жавоб берди.
Тўғрисини айтаман, назар солсам, фақат тўйдан бошим чиқмаган экан. Тўйма-тўй юраверган эканман. Тўйни ўзини ижод деб ўйлабман. Бу альбом тақдимотини ўтказишдан ҳеч қандай мақсадим йўқ, ҳеч кимга ҳеч нимани исботламоқчи эмасман.Юлдуз Турдиева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
Юлдуз Турдиева мазкур кечада «Санъатдан бахтини топганлар», «Ўзганча тановар», «Севги», «Мени унут», «Самарқанд-у Бухоро», «Гарабағ», «Дарди ишқ», «Оҳ кимга ёмон», «Она, мен келдим дегин» сингари қўшиқларни ижро этди. Кечада Юлдуз Турдиева тўлиқ жонли ижрода куйлади.
Юлдуз Турдиева Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида 2019 йилнинг кузида «Халқлар дўстлиги» санъат саройида тўлиқ жонли ижрода яккахон концерт дастурини тақдим этишини ҳам маълум қилди.
Изоҳ (0)